АсосийJamiyat

Кредит тўламаслик учун атайин "йўқотилган" Captiva 6 ойдан кейин топилди

'Кредит тўламаслик учун атайин "йўқотилган" Captiva 6 ойдан кейин топилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида Дўстлик туманлараро судининг 2019 йил 30 июлдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор «Мирзачўл парранда файз» МЧЖ ва бошқалар ҳисобидан ундирувчи “ASIA ALLIANCE BANK” АТБ Самарқанд филиали фойдасига кредит ундириш ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, ундирув Ф. Эшмуродовага тегишли “Captiva” русумли автомашинага қаратилган ҳамда автомашинанинг бошланғич сотув баҳоси 111 млн. 155 минг сўм белгиланган.

"Халқ сўзи онлайн" ёзишича, Ф. Эшмуродова кредитни тўлашдан қочиб ўзига тегишли машинани атайин «йўқотган». Шу боис ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 январида Ф. Эшмуродовага тегишли бўлган “Captiva” русумли автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан маълум қилинишича, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу автомашина Жиззах шаҳар ҳудудига яшириб қўйилганлиги аниқланди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб келинди.

    Бошқа янгиликлар