АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда уч кун ичида 203 кишидан 221 та пичоқ ва инсонга таҳдид қилиш буюмлари топилди

Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида сўнги пайтда содир бўлган ҳодисалар туфайли, “Хавфсиз ҳ...

'Тошкентда уч кун ичида 203 кишидан 221 та пичоқ ва инсонга таҳдид қилиш буюмлари топилди'ning rasmi

Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида сўнги пайтда содир бўлган ҳодисалар туфайли, “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Миллий гвардия хизматчилари билан ҳамкорликда, ўзлари билан бита, кастет, пичоқ ва бошқа кесувчи ва санчадиган буюмларни олиб юрадиган шахсларни аниқлаш бўйича профилактик ишлар олиб бормоқдалар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Пичоқлар янги эмас эди, аммо чархлашга муҳтож эмасдилар. Барча пичоқлар жуда яхши чархланган бўлиб, уларнинг аксарияти маиший эҳтиёжларга мўлжалланмаган. Бундан ташқари, шу уч кун ичида 20 та металл таёқ, чивиқлар (қулайлик учун уларнинг тутқичи изолента билан ўралган), профессионал ва қўлбола биталар, кастетлар ва бошқа инсонга зарар етказиш учун қўлланилиши мумкин бўлган буюмлар топилди.  

Йил бошидан 5 ой ичида жами 4 548 та пичоқлар ва бошқа санчадиган ва кесувчи буюмлар, 20 тадан ошиқ биталар ва 50 дан зиёд кастет ва бошқа буюмлар топилган.

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Яқинларингизга тушунтиринг: пичоқ олиб юриш кўпинча бахтсиз ҳодисаларга олиб келади. Арзимас келишмовчилик вақтида ҳам сабабсиз шахслар пичоқ, бита, кастет ва бошқа буюмларни ишга солишади. Натижада бир киши шифохонага, иккинчиси – судланувчилар курсисига тушади. Ўйлаб кўринг: сизга пичоқ олиб юришнинг нима кераги бор? Ўзингизни ҳимоя қилиш учунми? Кимдан ҳимоя қилиш учун? Ахир сиз шунча “қотиллик қуроллари”ни олиб юриб, атрофдагилар учун хавф туғдирмайсизми?" — дея огоҳлантирмоқда ИИББ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 9-модддасига биноан:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида касбий ёки спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни (бейсбол биталарини (чиллакларини), софтбол ўйини учун биталарни (чиллакларни), пичоқларни, шу жумладан терини ажратиб оладиган (шилиб оладиган) пичоқларни ҳамда сопол, пластмасса ва бошқа нометалл материаллардан ясалган пичоқларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида (Арча кўча) ёшлар ўртасида жанжал юзага келиб, оммавий пичоқбозлик бўлгани, оқибатда икки нафар йигит яраланиб, шифохонага етказилгани ва улардан бири вафот этгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Яшнободда 25 ёшли Иван А. санчилган-кесилган жароҳатлар билан шифохонага тушган ва йигит олган жароҳатлари сабабли ҳаётдан кўз юмди.

 

    Бошқа янгиликлар