1

Фоизсиз автомашина олиб беришни ваъда қилиб, Ўзбекистон бўйлаб 500га яқин одамдан пул йиғволган яна бир МЧЖ эгалари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 11.06.2020, 07:40
Фоизсиз автомашина олиб беришни ваъда қилиб, Ўзбекистон бўйлаб 500га яқин одамдан пул йиғволган яна бир МЧЖ эгалари қўлга олинди

Яна бир фоизсиз бўлиб тўлашга автомашина олиб берувчи МЧЖ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Аниқланишича, 2019 йил май ойидан 2019 йил сентябрь ойига қадар Э.И., ва бошқалар билан бирга уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб қонунга хилоф равишда Жиззах шаҳрида жойлашган “ALMAZ SUPЕR AVTO” МЧЖни таъсис қилиб, фуқароларнинг мулкини эгаллаш мақсадида автотранспорт воситаларини фоизсиз 2 ва 5 йил муддатга пулини бўлиб тўлаш шарти билан фуқароларга олиб беришни ваъда қилишган. Улар фаолиятини реклама қилувчи флайерларни МЧЖда ташкил қилинган тарифлар турига қараб 2.625.000 сўмдан 9.100.000 сўмгача сотиб, ўзининг зиммасидаги мажбуриятни ОАВ ва интернет тармоғи орқали янги жалб қилинган Андижон, Фарғона ва Наманган филиалларида шартнома тузилган жами 446 нафар мижоздан қабул қилинган 3.125.604.413 сўм пуллардан 1.626.055.000 сўм пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилиб, қолган 1.499.549.413 сўм пулларни кирим қилмасдан фуқароларга автомашина олиб бермасдан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари якунига кўра, Э.И., га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1881-моддаси 3-қисми “а,в” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 189-моддаси 1-қисми билан, Э.Қ. ва Д.Х., ларга ЖКнинг 1881-моддаси 3-қисми “а,в” банди, 189-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилиниб, Э.И., га нисбатан “қамоққа олиш”, Э.Қ. ва Д.Х., ларга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов давомида жабрланувчиларга етказилган 3.125.604.413 сўм моддий зарарнинг 1.110.000.000 сўми ундирилган. Жиноят иши тегишли тартибда суд муҳокамасига юборилган, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1