Қашқадарёда фоҳишахона ташкил этган фуқаролар жазога тортилди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Келтирилишича, 7 июнь куни соат 20:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспекторлари катта лейтенант С.Худойбердиев ва катта лейтенант A.Раимовлар Қарши шаҳар “Ойдин” маҳалласида жойлашган "Сарбон ЛТД" МCҲЖга қарашли Пахтазор уй меҳмонхонасини карантин қоидаларига амал қилаётганлик ҳолатини ўрганиш учун боришган.
Мазкур вақтида меҳмонхонанинг саунасида уч нафар фуқаролар Ш.A, Ф.С ва Н.Х.лар карантин қоидаларига амал қилмасдан дам олишаётгани, фуқаро Ш.A ушбу саунада массажчи бўлиб ишловчи М.С билан жинсий алоқа қилаётганлиги, шунингдек суриштирув ишлари давомида саунада массажчи бўлиб ишловчи фуқаро Х.М ҳам кун давомида иккита фуқарони қабул қилганлиги, улар билан массаж қилиш билан бирга жинсий алоқа ҳам қилганлиги маълум бўлди.
Саунани иш юритувчиси бўлган Х.О.дан карантин вақтида саунани нима сабабдан ишлаётганлиги сўралган вақтида фуқаро Х.О. тадбиркорлигини, "бир телефон билан ҳаммангни йўқ қилиб юбораман" - деб айтганлиги ва ИИБ ходимларининг қонуний фаолиятини бажаришига тўсқинлик қилганлиги ҳолатидан тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар Маъмурий судига тақдим қилинди.
9 июнь куни Маъмурий суд томонидан фуқаролар М.С. ва Х.М.лар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси 1-қисми ва 54-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳаққининг 7 баробаридан жарима ва фуқаро Х.О эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 2-қисми ва 194,195-моддалари билан айбли деб топилиб 10 сутка Маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.