АсосийJamiyat

"Қамчиқ"да ЙТҲ: ухлаб қолган ҳайдовчи "Дамас" ва юк машинаси орасидан чиқариб олинди

'"Қамчиқ"да ЙТҲ: ухлаб қолган ҳайдовчи "Дамас" ва юк машинаси орасидан чиқариб олинди'ning rasmi

11 июнь куни, тахминан соат 02 ларда, «Қамчиқ» довони Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 261 километрида жиддий ЙТҲ содир бўлган. 

ФВВнинг маълум қилишича, «ДАМАС» русумли автомашинанинг эгаси 42 ёшли фарғоналик фуқаро Тошкентга қараб ҳаракатланиб келган. Юқорида қайд этилган манзилга келиб, ҳайдовчи автоулов бошқаруви вақтида ухлаб қолган. Бунинг оқибатида, у йўлнинг ён томонида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Натижада ҳайдовчи машина салонида сиқилиб қолган.
Воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувичлари етиб келган. Тезкорлик билан кўрилган чоралар ўз самарасини берди. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаро машина салонидан чиқариб олинди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Поп тумани касалхонасига юборилди.

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши эканлиги қайд этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар