АсосийЖАМИЯТ

Тошқиндан зарар кўрган сардобаликларнинг уйлари нега бузилаётганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида 28 хонадон фуқаролари норозичилиги...

'Тошқиндан зарар кўрган сардобаликларнинг уйлари нега бузилаётганига изоҳ берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сардоба тумани Дўстлик маҳалласида 28 хонадон фуқаролари норозичилиги намойиш этилган видео лавҳа тарқалди. 

Ушбу мурожаатдаги норозиликларга Сардоба тумани ҳокимлиги муносабат билдирди. 

Келтирилишича, ушбу фуқаролар хонадонлари махсус комиссияни қарори билан яроқсиз деб топилганлиги аниқланиб, ушбу хонадон эгаларига ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалар учун сертификатлар топширилган. Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан бузилиш ишлари тўхталиб, ушбу вазият юзасидан махсус комиссия ва вилоят ҳокимлигига маълумот киритилган.

Шунингдек, Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар