АсосийДУНË

Дунёдаги энг хавфсиз мамлакат эълон қилинди

Глобал Тинчлик Индекси (Global Peace Index)да Исландия яна бир бор дунёдаги энг хавфс...

'Дунёдаги энг хавфсиз мамлакат эълон қилинди'ning rasmi

Глобал Тинчлик Индекси (Global Peace Index)да Исландия яна бир бор дунёдаги энг хавфсиз мамлакат деб тан олинди. 

«Иқтисодиёт ва тинчлик» таҳлилий маркази эълон қилган натижаларга кўра, иккинчи ўринда Янги Зеландия, учинчи ўринда Португалия турибди. Шунингдек, Австрия, Дания, Канада, Сингапур, Чехия, Япония ва Швейцария кучли ўнликка кирди.

Ҳисоботни тузувчилар «Хавфсизлик ва ҳимоя», «Ҳарбийлаштириш» ва «Узлуксиз тўқнашув» тоифалари бўйича кўрсаткичлари яхшиланганига қарамай, Россия яна Судан ва Марказий Африка Республикаси ўртасида 154-ўринни эгаллади.

Рейтингда жами 163 мамлакат мавжуд. Энг қуйи ўринларни Ироқ, Сурия ва Афғонистон эгаллади. Global Peace Index Иқтисодиёт ва тинчлик институти халқаро экспертлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. Рўйхат 2007 йилдан бери ҳар йили тузилади.

    Бошқа янгиликлар