АҚШдаги намойишлар: Христофор Колумбнинг бир ҳайкали бошсиз қолгани ҳақида хабар берган эдик.
Мустамлакачилик ва фуқаролик уруши давридаги тарихий шахсларга атаб қурилган йодгорликлар АҚШда ирқчиликка қарши янги норозилик намойишининг навбатдаги қурбонига айландилар.
Қўшма Штатларда ирқчиликка қарши янги норозилик тўлқини иштирокчилари қул савдоси ва қора танлиларга қилинган зулм билан боғлиқ тарихий шахсларнинг ҳайкалларини топиб, уларни қулатиш орқали ўз гъазабини номоён қилмоқдалар.
Виржиния штатида намойишчилар 1861-65 йиллардаги фуқаролик урушида конфедератив штатларнинг ягона президенти бўлган ва қуллар савдосига бошчилик қилган Жефферсон Давиэснинг хайкалини қулатдилар.
Портсмутдаги Конфедерация йодгорлиги ҳам намойишчиларнинг нишонидан четда қолмади. Хайкаллар "қора танлиларнинг хаёти муҳим" шиоридаги сўзлар билан бўялди, ён атрофдаги ҳайкалларнинг бош қисми синдирилди. Воқеа жойида бир киши жарохат олди.
Баъзилар учун кўк хочли юлдузлар билан безатилган қизил байроқ Конфедерация томонидан қон тўккан ватандошларнинг хотираси бўлса, қолганлар учун-қора танлиларнинг қуллик ва зулмининг рамзи хисобланди.
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси “ноқулай ўтмишга” эга бўлган жангчиларга ишонч билдирди. Сиёсатчи конгрессменларга мактуб ёзиб Капитолий майдонидаги конфедерация хайкалларининг 11тасини олиб ташлашга чақирди.
Пелоси Тwиттерда бу ҳайкаллар мерос эмас, балки ўзида нафратни акс эттиришини ёзиб изоҳ қолдирди.
Ричмондда Христофор Колумб ҳайкали ҳам сувга улоқтирилди.






