БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг "Жаҳон балиқчилиги ва аквамаданият ҳолати" ҳисоботига кўра, дунё миқёсида аҳоли жон бошига балиқ истеъмоли рекорд даражага кўтарилиб, йилига 20,5 кг ни ташкил этмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" хабар бермоқда.
Ҳисоботда келтирилишича, 2030 йилга келиб, жаҳонда балиқ ишлаб чиқариш умумий ҳажми 204 миллион тоннага етади, бу 2018 йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир. Ҳозирги пайтда 46 фоизга етган аквамаданият улуши ҳам ошади. Ушбу ўсиш олдинги ўн йилликдаги ўсишнинг қарийб ярмига тенг бўлиб, унинг таъсирида 2030 йилга келиб аҳоли жон бошига балиқ истеъмоли йилига 21,5 кг га етиши мумкин.
__________






