АсосийJamiyat

Ҳид билишнинг йўқолиши, йўтал, тана ҳарорати каби аломатлар мавжуд бўлса-да, тест натижаси «манфий» бўлиши мумкинми?

'Ҳид билишнинг йўқолиши, йўтал, тана ҳарорати каби аломатлар мавжуд бўлса-да, тест натижаси «манфий» бўлиши мумкинми?'ning rasmi

Ҳид билишнинг йўқолиши, йўтал, тана ҳарорати каби аломатлар мавжуд бўлса-да, тест натижаси «манфий» бўлиши мумкинми? Коронавирусга тест текшируви «мусбат» бўлганда умумий қон таҳлили меъёрда бўлиши мумкинми?

Ҳа, ҳатто коронавирус инфекциясига хос белгилар мавжуд бўлганда ҳам, баъзи ҳолларда тест натижаси «манфий» бўлиши, яъни худди касаллик йўқдек кўриниши мумкин.

Бу биологик материал олиш сифати, фойдаланиладиган тест тизимининг сезувчанлиги, таҳлил ўтказиш муддати билан боғлиқ (вирус — касалликнинг бошланишида аниқланади, кечки босқичларида аниқланмаслиги мумкин).

Вирус борлиги тасдиқланган тақдирда ҳам, касалликнинг енгил ҳолатида умумий қон таҳлили меъёрда бўлиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар