АсосийJamiyat

Навоийда 23 кунлик чақалоғини 3 миллион сўмга сотаётган 22 ёшли самарқандлик аёл қўлга олинди

'Навоийда 23 кунлик чақалоғини 3 миллион сўмга сотаётган 22 ёшли самарқандлик аёл қўлга олинди'ning rasmi

3 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли Н.Ё., ўзининг 11.05.2020 йилда туғилган 23 кунлик вояга етмаган чақалоқ фарзандини қонунга хилоф равишда сотишга уринди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Аёл гўдакни Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.,га 3.000.000 сўмга сотишга келишиб, ушбу келишилган пулларни Навоий шаҳридаги “Навоий” жоъме масжиди ёнида олган вақтида, ўтгазилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ё.,га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар