АсосийJamiyat

Коронавирусдан тузалганлар сафига яна 58 киши қўшилди

'Коронавирусдан тузалганлар сафига яна 58 киши қўшилди'ning rasmi

Бугун Тошкент ва Андижонда 58 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Шу билан юртимизда жами касалликни енгганлар 3758 нафарга етди.

Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 57 нафар, Андижон вилоятида эса 1 нафар, жами 58 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

 Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1790 нафарга етди.

Андижон вилоятида тузалганлар эса 178 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 3 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 121 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3758 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар