Аввал хабар қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.
Давлатимиз раҳбари янги лойиҳалар учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида Тошкент туманининг Олмазорга яқин ҳудудидан 200 гектар ер ажратиб, янги саноат зонаси барпо этишни таклиф қилди. У ерда ташкил этиладиган корхоналарда камида 60 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.
Шунингдек, “Агрегат” заводини Чирчиққа кўчирган ҳолда, унинг ҳудудида Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш, Тошкент туманида Олмазорга яқин ҳудудда 260 гектар ерда 150 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқлар берилди.






