АсосийJamiyat

Фарғонада “Isuzu” ҳайдовчиси фожиага сабабчи бўлди

'Фарғонада “Isuzu” ҳайдовчиси фожиага сабабчи бўлди'ning rasmi

10 июнь куни фуқаро М.И. бошқарувидаги “Isuzu” русумли  юк автомашинасини Янгиобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни ўнг четида тўхтаб турган Х.Д. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашув содир этди.

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида “Damas” ҳайдовчиси Х.Д. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси  2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар