АсосийJamiyat

Диний таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари тартиби маълум қилинди

'Диний таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари тартиби маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:

1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

“Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

“Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

    Бошқа янгиликлар