АсосийDunyo

Афғонистонда жума намози вақтида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

'Афғонистонда жума намози вақтида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор'ning rasmi

Афғонистон пойтахти Қобулда жума намози вақтида портлаш содир бўлди. Воқеа оқибатида, махаллий фуқаролардан бирининг айтишича, камида 4 киши ҳалок бўлди, бинога жиддий зарар етди, дея ёзмоқда Ўзрепорт нашри.

Гувоҳларнинг айтишича, портловчи модда Шир-Шоҳ-Э-Сури масжидининг биносига жойлаштирилган эди.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги жума куни эълон қилган баёнотида, портлаш камида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлганини ва кўплаб жароҳат олганлар борлигини хабар қилди.

Воқеа учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмади.

    Бошқа янгиликлар