АсосийJamiyat

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди

'Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди'ning rasmi

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида»ги 967-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан республикамиздаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган эди. 

Булар:

1️⃣ Самарқанд давлат чет тиллари институти

2️⃣ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти  

3️⃣ Тошкент давлат юридик университети

4️⃣ Тошкент давлат иқтисодиёт университети

5️⃣ Тошкент молия институти

6️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик институти  

7️⃣ Тошкент фармацевтика инситути

8️⃣ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

9️⃣ Урганч давлат университети

🔟 Тошкент темир йўл муҳандислари институти

    Бошқа янгиликлар