11 июнь куни фуқаро М.Ш. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Янгиобод МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг нотекис жойида бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида ҳайдовчи М.Ш. йўловчилар Ш.Н. ва М.И.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, йўловчи Ш.Н. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади.






