АсосийDunyo

Коронавирус кўкрак сути орқали юқиши мумкинми? Бунга ЖССТ изоҳ берди

'Коронавирус кўкрак сути орқали юқиши мумкинми? Бунга ЖССТ изоҳ берди'ning rasmi

Кўпчиликни қизиқтирган ушбу саволга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Аншу Банержи жавоб берди

"Коронавируснинг гўдакларга кўкрак сути орқали юқиши мумкинлиги тўғрисидаги қарашлар ҳали ўз тасдиғини топганича йўқ", – дейди у.

Экспертнинг таъкидлашича, бугунги кунга қадар кўкрак сутида тирик вируслар аниқланмаган.

«Шу сабабли коронавируснинг онадан болага юқиш хавфи тасдиқланмаган», — дейди мутахассис.

Ана шундан келиб чиқиб ЖССТнинг бошқа бир мутахассиси Мария ван Керкхове ташкилот CОVID-19 билан касалланган оналарга болалар учун хавфсиз бўлгани боис эмизишни давом эттиришни тавсия қилишини айтиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар