1

Нидерландия термаси бош мураббийи ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланди

СПОРТ 14.06.2020, 16:37
Нидерландия термаси бош мураббийи ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланди

Нидерландия термаси бош мураббийи Рональд Куман рафиқаси билан биргаликда коронавирусга чалинишди.Бу ҳақда унинг рафиқаси Бартина Куман маълумот берди, деб ёзмоқда sport24.ru

"Бизнинг коронавирусга қарши топширган тестимиз ижобий натижа берди. У ўзини бироз яхши ҳис қилганида эса велосипедга ўтириб, дўстлари билан кетди... Кечроқ қайтиб келиб, ўзини ёмон ҳис қилди. Мен гап нимадалигини дарҳол тушундим. Унинг юраги ҳам заиф эди. Рональднинг отаси ва тоғаси ҳам юракдаги муаммолар сабабли вафот этган. Ўтказилган электрокардиограмма текшируви юракда хуруж бўлиб ўтганини қайд этди", –деб ёзди Бартину Куман Libelle.

Эслатиб ўтамиз, айни кунда Нидерландияда 48,5 мингта ҳолатда коронавирус аниқланган. Беморларнинг 6 мингдан ошиғи вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1