Туркиянинг мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик агентлиги (TIKA) Сардоба фожиаси жабрдийдаларига яна бир бор гуманитар ёрдам жамланмасини юбормоқда. Бу ҳақда Туркия элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Давут Гази Бэнли "Darakchi.uz"га хабар берди.
Гуманитар ёрдам 4000 та кўрпа-тўшак, ёстиқ ва ётоқ жамланмаларини ўз ичига олган 7 та юк ташувчи машинада етказиб берилади.
Ушбу инсонпарварлик ёрдами эртага, 15 июнь соат 16:00да Гулистон шаҳридаги "Алпомиш" спорт комплексида ташкил этиладиган маросимда Туркия элчиси Меҳмет Сурайё Эр ва TIKA агентлиги раҳбари Жамолиддин Туней жаноблари томонидан Сирдарё вилояти ҳокимлигига тақдим этилади.






