АсосийJamiyat

Ўзбекистонда коронавирусни енгганлар 4 мингга яқинлашди

'Ўзбекистонда коронавирусни енгганлар 4 мингга яқинлашди'ning rasmi

ССВ хабарига кўра бугун пойтахтимизда 22 нафар, Бухорода 10 нафар ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайган.

Тошкент шаҳри ва вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2755 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1897 нафари соғайди. Айни пайтда пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 847 нафар инфекцияга чалинган бемор даволанмоқда, дейилади хабарда.

Бухорода шу пайтгача 475 ҳолатда касаллик қайд этилган эди. Аммо вилоятда  шифо топганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Ҳозирда соғайганлар жами 467 нафарга етди. Шу кунларда бухоролик шифокорлар 8 нафар беморнинг ҳаёти учун кураш олиб бормоқда.  

Наманганда эса жами касаллик қайд этилганлар 273 нафар бўлиб, бугунгача шундан 258 нафари тузалди. Беморлардан 4 нафари вафот этган эди. Айни пайтда бу ҳудудда даволанаётганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун ҳозирги соатгача  мамлакатимизда  коронавирус инфекциясидан 36 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар 3910 нафарга етди. Инфекцияга чалинганлар сони эса 4994 нафарни ташкил этмоқда.  

    Бошқа янгиликлар