АсосийDunyo

Тошкентда 33 бемор тузалди: Уларнинг энг каттаси 69, энг кичиги эса 3 ёшда

'Тошкентда 33 бемор тузалди: Уларнинг энг каттаси 69, энг кичиги эса 3 ёшда'ning rasmi

Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда бўлса, ёши кичиги 3 ёшли қизалоқ.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1930 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 69 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3943 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар