Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси фирибгарлик устида ушланди. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси С.А. фуқаро Э.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Олмалиқ шаҳридаги мактаблардан бирига директор лавозимига тайинлатишни ваъда беради.
Бунинг эвазига ХТБ ходими фуқародан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган ва шудан 200 АҚШ доллари ва 2,7 млн сўмни муқаддам қўлга киритади.
Бироқ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирда келишилган пулдан яна 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси
3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






