АсосийJamiyat

Эртага Тель-авив ва Дубайга чартер рейслар ташкил этилади

'Эртага Тель-авив ва Дубайга чартер рейслар ташкил этилади'ning rasmi

Эртага, 16 июнь куни  Тошкент — Тель-Авив — Тошкент, Тошкент — Дубай — Тошкент чартер рейслари ташкил этилади.

️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.️ Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Бугун Москва — Тошкент ҳамда Истанбул — Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар