Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. Хусусан, Ўзбекистонда нега автобусларга рухсат берилган бўлсада, метролар фаолияти ҳали ҳам тикланмаганига аниқлик киритилди.
"Метролардаги ҳавони доимий янгилаб турувчи умумий вентиляция тизими корорнавирус инфекцияси тарқалиш хавфини оширади. Шу сабабли метрога ҳозирча рухсат йўқ!", дея изоҳлади мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 8 июндан шаҳар, туманлар ичидаги автобуслар қатновига, бугун, 15 июндан эса маҳаллий қатновларга рухсат берилди.






