АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ИИББ 57 ёшли фуқаронинг топилишида ёрдам сўрамоқда

'Тошкент шаҳар ИИББ 57 ёшли фуқаронинг топилишида ёрдам сўрамоқда'ning rasmi

11 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 50 ёшли Малика К. мурожаат қилиб, 2020 йил 15 март куни тахминан соат 11.00 да унинг 57 ёшли турмуш ўртоғи, Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Қизил-шарқ кўчаси, 39 “А” уйда яшовчи, спиртли ичимликлар истеъмолига рўжў қўйган Каримов Қаҳрамон Собирович уйдан чиқиб, қайтиб келмаганини маълум қилган. 

Шу муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ ушбу шахснинг топилишида фуқаролардан кўмак сўрамоқда.

Белгилари: бўйи 165-170 см., озғин, сочлари калта, қора рангда, оқ тушган, мўйловчи бор, кўзлари қора, бурни узун, эгри.  

Алоҳида белгилари: устки жағида тишлари йўқ, чап тиззаси остида чандиғи бор.

Кийимлари: қора рангли костюм-шим, оқ кўйлак, қора шиппак, шимида камарнинг ўрнига оқ ип боғланган.  

Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз Каримов К.нинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, ёки унга ўхшаш кишини кўрган бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102.

    Бошқа янгиликлар