АсосийJamiyat

Айни пайтда Ўзбекистоннинг яна 3 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди

'Айни пайтда Ўзбекистоннинг яна 3 та ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 15  июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5154 (+51) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари пойтахтимизда ( шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотдагилар), 7 нафари Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари ахоли орасидан, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотдаги фуқаролар орасида ) қайд этилган. Касаллиги аниқланган барча беморларга шифокорларимиз томонидан тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

Айни пайтда юртимизда 3996 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар (77 фоиз) соғайган.  

Бугун шу соатгача 53 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлишган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1139 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир беморни ўз назоратига олган.

    Бошқа янгиликлар