АсосийJamiyat

Туркияда содир бўлган қаттиқ зилзилада вафот этган ва бедарак йўқолганлар ичида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинди

'Туркияда содир бўлган қаттиқ зилзилада вафот этган ва бедарак йўқолганлар ичида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум қилинди'ning rasmi

Жорий йил 14 июнь, якшанба куни Туркиянинг шарқий ҳудудида 5,7 балли ер силкиниши кузатилди. Табиий офат оқибатида вафот этган ва бедарак йўқолганлар ичида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси манбасига асосланиб.

«Анадолу» агентлиги хабарига кўра, зилзила Туркия вақти билан 14 июнь, соат 17:24 да содир бўлган. Кучли ер қимирлаши сабаб Туркия Шарқидаги Бингел провинциясида 18 киши бедарак йўқолган. Улардан бир нафари вафот этган, деб хабар бермоқда мамлакат Фавқулодда вазиятлар тузилмаси. Айни пайтда ҳудудда 100 нафар шифокор ва қутқарувчи юборилган. Шунингдек, 550 та вақтинча яшаш учун чодирлар етказилган.

Маълумотларга кўра, 5,7 балли ер силкиниши маркази сифатида Карлёва округи ҳудуди қайд этилган. Зилзила Элзурум, Трабзон, Карс, Ватман, Сиирт, Мардин, Элазиг ва Малатяда ҳам сезилди.

Туркия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, йил бошидан буён Туркияда бир неча бор кучли ер қимирлаши кузатилган. Жорий йил январь ва февраль ойларида бўлиб ўтган зилзила оқибатида 44 киши вафот этганди.

    Бошқа янгиликлар