Таҳририятимизга "Қамалганларнинг яқинларидан кимдир унинг нафақасини олиш ҳуқуқига эгами?" мазмунидаги саволлар билан кўплаб мурожаатлар бўляпти. Мазкур саволга жавоб олиш мақсадида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари Фаррух СУЛАЙМОНОВга мурожаат қилдик...
— Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддасига асосан, пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнингшахсий ҳисобварақаларига ўтказиш орқали амалга оширилади
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА






