АсосийJamiyat

Навоийда аянчли ЙТҲ: юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

'Навоийда аянчли ЙТҲ: юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 20:40 ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 “Зарафшон тракти” автомобиль йўлининг 135 км.да ҳайдовчи 1987 й.т. Х.М. “Скания” русумли юк транспорт воситасини “Хатирчи-Навоий” йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1994 й.т. Ш.Б. бошқарувида бўлган “Форд” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ натижасида, “Скания” русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. “Форд” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Б. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар