Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февраль ойидан бери Шуҳрат Сатторов мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йиллардаЎзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, 2008-2009 йилларда Пуна университети (Ҳиндистон Республикаси)нинг Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида таҳсил олган.
2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган, дейилади хабарда.






