АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида битирув маросими бўлиб ўтди

'Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида битирув маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тарихида 2020 йил 13 июнь санаси қувончли воқеа ила муҳрланди. Ушбу кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг навбатдаги битирувчиларига бағишланган маросим бўлиб ўтди ва уларга тантанали равишда диплом ва кўкрак нишонлари топширилди. Бу ҳақда "Даракчи.уз"га Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур тантанали маросимда 4 йил давомида қунт ва катта иштиёқ билан таҳсил олган курсантлар олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлишлари билан бирга, интиқиб кутилган илк офицерлик унвонига ҳам эга бўлдилар.

Битирув маросимига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари важамоат арбоблари ташриф буюриб, ёш офицерларни институтни тамомлаганликлари, офицер деган шарафли номга сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этиб, унутилмас байрам билан табрикладилар. 

Тадбирда сўзга чиққан меҳмонлар ёш офицерларга ўқув юртида олган билим ва кўникмаларини келгусида амалда самарали қўллаган ҳолда, Ватан олдидаги бурчини садоқат билан бажаришлари ва халқимизга фидокорона хизмат қилишларини тилаб қолишди.

    Бошқа янгиликлар