АсосийJamiyat

Тошкентдан Қарши ва Бухорога қатнайдиган поездларнинг ҳаракат жадвали эълон қилинди

'Тошкентдан Қарши ва Бухорога қатнайдиган поездларнинг ҳаракат жадвали эълон қилинди'ning rasmi

Бугун, 16 июнь куни “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ томонидан “Тошкент” марказий темир йўл вокзалидан Тошкент - Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 рақамли “Насаф” ҳамда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 10/9 рақамли “Шарқ” йўловчи поездларининг ҳаракатланиши йўлга қўйилди.

Ҳаракат жадвалига кўра Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 4/3 рақамли “Насаф” поездлари ҳар куни эрталаб соат 08:52 да “Тошкент” марказий темир йўл вокзалидан ва куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 17:00 да “Қарши” темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.  

Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 10/9 рақамли “Шарқ” поездлари эса ҳар куни эрталаб соат 09:15 да “Тошкент” марказий темир йўл вокзалидан ҳамда куннинг иккинчи ярмида, яъни соат 16:10 да “Бухоро” темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар