АсосийDunyo

КХДР Кэсон шаҳридаги кореялараро алоқа идорасини портлатиб юборди

'КХДР Кэсон шаҳридаги кореялараро алоқа идорасини портлатиб юборди'ning rasmi

Корея Республикасининг Бирлашиш вазирлиги КХДР маҳаллий вақт билан (16 июнь) соат 14:49да алоқа идорасини портлатганини маълум қилди. Аввалроқ ҳарбий манбалар чегара яқинидаги Кэсон шаҳрида тутун иси сезилиб, портлаш овози эшитилганини хабар қилишган.

Портлаш КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон шанба куни кечқурун бутун дунё КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги алоқа идорасининг фойдасизлигини кўриши тўғрисида огоҳлантирганидан бир неча кун ўтгач содир бўлди.

Шимолий Корея Жанубий Кореянинг Пхеньянни танқид қилган варақалар тарқатилишини назорат қилиш имкониятига эга эмаслигидан ғазабланди. Пхеньян Жанубий Кореяга барча трансчегаравий алоқа линиялари ёпилишини, шунингдек бошқа чораларни, шу жумладан ҳарбий операцияларни амалга ошириш билан таҳдид қилди.

Расмийларнинг сўзларига кўра, портлашдан кейин Жанубий Корея чегара назоратини кучайтирди ва қўшинларни юқори тайёргарликка келтирди.

Портлатилган почта алоқаси бўлими 2018 йил сентябрь ойида КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида кореялараро алмашинув ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида очилганди. Бўлим коронавирус пандемияси билан боғлиқ хавотир туфайли январь ойининг бошида ўз фаолиятини тўхтатган.

    Бошқа янгиликлар