Uzbekistan Airways Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга ошириладиган рейслар сонини кўпайтиради ҳамда пойтахтдан Бухоро шаҳрига авиақатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания маълумотига таяниб «Gazeta.uz» хабар бермоқда.
Компания томонидан маълум қилинишича, жорий ҳафтадан бошлаб Тошкентдан Урганч ва Нукусга иккитадан янги рейс йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Тошкент ва Бухоро ўртасидаги рейс қайта тикланади.
Қўшимча рейслар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.
Тошкент—Нукус—Тошкент (пайшанба, якшанба)
- Тошкент—Нукус: 15:30 — 17:10
- Нукус—Тошкент: 19:40 — 21:00
Тошкент—Урганч—Тошкент (чоршанба, шанба)
- Тошкент—Урганч: 15:30 — 17:00
- Урганч—Тошкент: 19:30 — 20:50
Тошкент—Бухоро—Тошкент (душанба, жума)
- Тошкент—Бухоро: 10:30 — 11:40
- Бухоро—Тошкент: 14:10 — 15:10
Чипталарни компания сайтида, Тошкент шаҳридаги марказий авиакассада ва кўрсатиб ўтилган шаҳарлардаги аэропортларда харид қилиш мумкин.






