АсосийJamiyat

Мактаб ва коллежларни битираётган ёшлар тақдири ҳокимларни қизиқтираяптими?

'Мактаб ва коллежларни битираётган ёшлар тақдири ҳокимларни қизиқтираяптими?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 Жорий йилда 451 мингдан зиёд ёшлар мактабларни ва 188 минг нафари коллежларни тамомлади. Бу йил қабул қамрови кенгайгани натижасида уларнинг 103 минг нафари олий таълим муассасаларига ва 90 мингтаси коллеж-техникумларга ўқишга кирганда ҳам, бошқаларининг бандлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, 71 минг нафар талаба олий ўқув юртларини битирди.

– Қайси ҳоким бу масалада бош қотириб, битирувчилар билан шахсан учрашди? Ёш ўғил-қизларимиз эртага қаерга ва кимга иш сўраб мурожаат қилади? Ҳудудда улар учун иш ўринлари захираси шакллантирилганми? – дея саволлар қўйди давлатимиз раҳбари.  

    Бошқа янгиликлар