АсосийJamiyat

Сурхондарёнинг қишлоқ мактабларидаги кадрлар муаммоси ҳал қилинади

'Сурхондарёнинг қишлоқ мактабларидаги кадрлар муаммоси ҳал қилинади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 Йиғилишда таъкидланганидек, Сурхондарё вилоятида қарийб 2 минг нафар талаба педагогика йўналишларини битирмоқда. Айни пайтда Сариосиё, Олтинсой ва Узун туманларидаги қишлоқ мактабларида ўқитувчилар етишмайди. Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари шу битирувчилар билан учрашиб, уларни ишга йўналтиришга ёрдам бериши кераклиги қайд этилди.  

Бош вазир ўринбосарларига олис ҳудудларга ишга борадиган ёш мутахассисларни рағбатлантириш, улар учун бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ажратиш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда “Ишга марҳамат” моно-марказлари ташкил этиш, ёшларни касбга ва тадбиркорлик асосларига ўргатиш масканлари ҳамда маҳалла гузарларида ўқув курслари очиш вазифаси қўйилди.

    Бошқа янгиликлар