1

Қашқадарёда 100 дан зиёд кишида коронавирус аниқланди

ЖАМИЯТ 16.06.2020, 23:51
Қашқадарёда 100 дан зиёд кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5493 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатлари 165 нафарга ошган. Уларнинг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (74 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1378 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1