АсосийDunyo

Индонезия ва малайзиялик мусулмонлар бу йил ҳаж сафарига боришмайди

'Индонезия ва малайзиялик мусулмонлар бу йил ҳаж сафарига боришмайди'ning rasmi

Индонезия ва Малайзия жорий йилда ўз фуқароларини короновирус пандемияси туфайли Ҳаж сафарига  юбормайди. Бу ҳақда islam-today.ru интернет сайти маълумотига таяниб, Дин ишлари бўйича қўмита хабар беради. 

Индонезия Дин ишлари бўйича вазири Фахруль Рози ҳукумат Ҳаж-2020 сафарини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилганини ва бу қарорга келиш осон бўлмаганини, бироқ ҳаж даврида зиёратчилар хавфсизлиги учун маъсул эканини айтган.

“Аввалроқ Индонезия хавфни камайтириш мақсадида ҳажга зиёратчиларнинг ярмини жўнатишни режалаштирган эдик, кейинчалик эса умуман ҳеч кимни  Саудия Арабистонига юбормасликка қарор қилинди” деган Фахруль Рози.

Маълумот учун, Индонезия аҳоли сони бўйича энг катта мусулмон давлати бўлиб, унга бериладиган ҳаж квотаси 221 минг нафар ҳожини ташкил қилади. Уларнинг 90% учун меҳмонхоналарда жойлар банд қилинган эди.

Шунингдек, Малайзия Дин ишлари бўйича вазири Зулкифи Муҳаммад ал-Бакрий Малайзия ҳукумати ҳам коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият Саудия Арабистони ва бутун дунёда салбийлигича сақланиб қолаётганини эътиборга олиб, бу йил ўз фуқароларини Ҳаж сафарига юбормаслик борасида қарор қабул қилганини маълум қилган. 

“Бу қарорни қабул қилиш жуда қийин бўлди, чунки мусулмон инсон учун ҳаж сафарини нақадар муҳим эканини ҳаммамиз яхши биламиз, лекин мавжуд вазият шуни талаб қилди”, деган Муҳаммад ал-Бакрий.

    Бошқа янгиликлар