Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига оид 16 июнь кунги ҳисоботни эълон қилди.
Унга кўра, 16 июнь куни мамлакатимизда 230 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 196 нафари Карантин муассасаларида, 20 нафари аҳоли орасида (шундан 14 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 1 нафари Наманган вилоятида), қолган 14 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Кун давомида 77 нафар бемор Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан соғайиб чиқди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5493 нафар бемордан 4096 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 74 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1378 нафар бемордан 13 нафари оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 29 378 нафар, стационар карантинда эса 21 365 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 16 июнь куни соат 23:00 ҳолатига кўра, вирусдан касалланганлар 165 нафарга ошди. Энг кўп касалланиш Қашқадарё вилоятида кузатилди - 104 киши.







