АсосийJamiyat

Қашқадарёда коронавирус аниқланган 104 нафар янги бемор ҳақида маълумот берилди

'Қашқадарёда коронавирус аниқланган 104 нафар янги бемор ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

 Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 16 июндаги маълумотга кўра Қашқадарё вилоятида COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайиб, 161 нафарга етди. (Булардан 6 нафари илгари соғайиб чиққан).  

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқаролари, 10 нафари воҳада фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчилари, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).

2020 йил 16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда. Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй карантинида.  

Мавжуд эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқаролардан карантин қоидаларига риоя этишни ва уйда қолишни сўрамоқда. 

    Бошқа янгиликлар