1

Москвада бўладиган Ғалаба парадида Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам иштирок этади

ДУНЁ 17.06.2020, 11:36
Москвада бўладиган Ғалаба парадида Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига бориши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун,  Ғалаба парадида Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам иштирок этиши маълум бўлди. Москвадаги  Ғалаба парадида қатнашиш учун 12 мамлакат ҳарбийлари Россияга борди. Бу ҳақда ушбу мамлакат армия генерали, парад командири Олег Салюков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россияга аллақачон Молдова, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳарбий хизматчилари келган.  

15 июнь куни чет эллик ҳарбийлар Москва яқинидаги Алабино майдончасида ташкил этилган машғулотларда қатнашдилар.

Маълумот учун:

Москвадаги парадда қатнашадиган қирғиз ҳарбийларида коронавирус аниқланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1