АсосийDunyo

Музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари юзасида коронавирус яшаши мумкин

'Музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари юзасида коронавирус яшаши  мумкин'ning rasmi

Коронавирус инфекцияси музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари юзасида 2-3 ойгача яшаши мумкин. Бу ҳақда Пекин Касалликлар профилактикаси ва назорати  маркази  етакчи эпидемиологи У Цзунью маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳарорат қанча паст бўлса, вирус шунча узоқ яшайди. Мутахассис, коронавирусга чалинмаслик учун  импорт қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки музлатилган маҳсулотлардан воз кечишни маслаҳат берган. Унинг яна бир тавсиясига кўра, озиқ-овқат  маҳсулотлари,  мева-сабзавотларни фақат пиширилган ҳолда истеъмол қилган маъқул.

    Бошқа янгиликлар