АсосийJamiyat

Ўқитувчиларга карантин ёки мактаб янги очилганлиги сабаб қилиниб, меҳнат таътили 36 кун қилиб берилиши тўғрими?

'Ўқитувчиларга карантин ёки мактаб янги очилганлиги сабаб қилиниб, меҳнат таътили  36 кун қилиб берилиши тўғрими?'ning rasmi

Ходимларга йиллик меҳнат таътиллари ташкилот жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган, меҳнат шартномаси шартларига асосан иш кунларига тенг миқдорда берилади.

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 143-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ  мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.

Шу сабабли, агар ўқитувчилар учун жамоа шартнома ва меҳнат шартномада 48 иш кунига тенг меҳнат таътили берилиши кўрсатилган бўлса, карантин ёки мактаб янги очилганлиги сабаб қилиниб, ушбу меҳнати таътилини камайтириш мумкин эмас, йиллик меҳнат таътили ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.

Меҳнат кодексининг 146-моддасига кўра ходимнинг хоҳишига кўра, унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Агар ўқитувчилар карантин даврида ушбу йиллик меҳнат таътилининг бир қисмидан фойдаланилган бўлса, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари ёзги таътил даврида берилиш лозим.

    Бошқа янгиликлар