1

Фарғонада ўғирлик қилмоқчи бўлган шахс жиноят устида қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.06.2020, 14:42
Фарғонада ўғирлик қилмоқчи бўлган шахс жиноят устида қўлга олинди

14 июнь куни фуқаро Ю.В. Фарғона шаҳри Тарона кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи З.Б. нинг яшаш хонадонини кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган нархи 820 000 сўмлик 2 дона болалар аравачаси, 1 дона болалар самокати ва 1 дона болалар велосипедини қулфлаб қўйилган темир занжирли қулфини очиб,  ўғирламоқчи бўлган вақтида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Д. га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1