АсосийJamiyat

Бу йил ОТМларда ижодий имтиҳонлар қандай тартибда бўлиши маълум қилинди

'Бу йил ОТМларда ижодий имтиҳонлар қандай тартибда бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили қабули учун ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқилди.

Касбий (ижодий) имтиҳонларни ташкил этишда қуйидаги тартиблар асосида амалга оширилади:

* абитуриент имтиҳонга шахсий паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши лозим;

* абитуриентлар имтиҳонга тиббий ниқоб ва қўлқопда киритилади;

* имтиҳонга кириш олдидан ҳар бир абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчанади. Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган абитуриентлар имтиҳонларга қўйилмайди;

* ижодий имтиҳонда битта абитуриент учун ярим соатдан бир соатгача вақт ажратилади;

* имтиҳонлар тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиб, имтиҳон жараёнларининг видеоёзувлари сақланади;

* Имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар