АсосийЖАМИЯТ

Наманганда хотини ва болаларини болта билан чопиб, ўзини юқиб юборган эркакнинг катта фарзандларининг ҳаёти сақлаб қолинди (видео)

Аввалроқ, Наманганда 44 ёшли эркак хотини ва уч боласини болта билан чопиб, кейин эса ўзин...

'Наманганда хотини ва болаларини болта билан чопиб, ўзини юқиб юборган эркакнинг катта фарзандларининг ҳаёти сақлаб қолинди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ, Наманганда 44 ёшли эркак хотини ва уч боласини болта билан чопиб, кейин эса ўзини ёқиб юборгани хабар қилингани эди.

Дастлабки аниқланган маълумотларга кўра, 2020 йил 13 июнь куни соат 17:30 да Наманган шаҳри, Янги Замин маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган эркак У.Х. яшаш хонадонида турмуш ўртоғи, 1984 йилда туғилган М.М.билан оилавий можаролар сабабли жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг, эр хотинини болта билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Сўнг У.Х. вояга етмаган фарзандлари — 2010 йилда туғилган А. М., 2012 йилда туғилган А. М.  ва жорий йилнинг февралида туғилган И.А.ни ҳам болта билан уриб, тан жароҳати етказган.  

Оқибатда, 4 ойлик чақалоқ И.А. воқеа жойида вафот этган. Катта фарзандлари А.М. ва А.М. эса тан жароҳати олиб, қўшниси А.Д.нинг яшаш хонадонига қочиб чиқишган.  

Шундан сўнг У.Х яшаш уйининг ошхонасида ўзини-ўзи ёқиб юбориб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ушбу мудҳиш қотиллик тафсилотлари ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканали орқали репортаж тайёрланди. Маълум қилинишича, марҳум эр-хотинлар ўртасида жанжаллар бўлгани ҳақида қўни-қўшнилар аввал эшитмаган. Шунингдек, қотилликка қўл урган эркак оғир, вазмин ва ахлоқи яхши инсон бўлгани қайд этилган. Оиланинг шароити қониқарли бўлмасада, маҳаллада кам таъминланганлар сифатида рўйхатга олинмаган.

Ушбу мудҳиш ҳодисада она ва 4 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган ва 2 нафар бола қўшнисининг уйига қочиб чиққан. Кўрсатувда маълум қилинишича, отаси болта билан чопган ва қочиб жони омон қолган икки нафар бола ўша куни зудлик билан оғир аҳволда шифохонага олиб борилган. Болаларда оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва ҳаёти сақлаб қолинган. 

Бироқ, бир оиланинг бошига етган мазкур фожиа сабаблари ҳамон очилмаяпти. Балки, болта зарбидан омон қилган қизлар соғайиб кетишса, барчасига ойдинлик киритилар.

    Бошқа янгиликлар