АсосийJamiyat

Янгиқўрғонда дала ҳовлидаги яширин тармоқ фош бўлди

'Янгиқўрғонда дала ҳовлидаги яширин тармоқ фош бўлди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир мобайнида дала ҳовлида электр энергияси тармоғидан яширин фойдаланаётган фуқаронинг қилмишини фош этдилар.  

Гап шундаки, ходимлар томонидан фуқаро Неъматжон Шавдамовнинг тўлов интизомига риоя этишлари ўрганилганда ноқонуний тармоқдан  фойдаланаётгани маълум бўлди. “Ҳеч ким кўрмайди” дея у дала ҳовлисига тармоқни ҳисоблагичдан ташқари яширин тармоқ тортиб олган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг туман томонидан далолатнома расмийлаштирилди ва дала ҳовли  тармоқдан ажратиб қўйилди.

 Таъминотчи корхонага етказилган зарар сўммаси ҳисоб-китоб қилинганда 7.960.200 сўмни ташкил этди.  

 Энди ҳуқуқбузар фуқаро ушбу “ҳеч ким билмайди” қабилидаги ҳаракати билан етказилган зарарни тўлайди. Боз устида зарарга қўшимча равишда амалдаги тартиб-қоидаларга кўра қайта улов ва ҳуқуқбузарлик жаримасини ҳам қўшиб тўлайдиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар