АсосийJamiyat

Ўзбекистонда беморлар сони кўпаймоқда: яна 77 кишида коронавирус аниқланди

'Ўзбекистонда беморлар сони кўпаймоқда: яна 77 кишида коронавирус аниқланди'ning rasmi

2020 йил 17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 (+77) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.  

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1523 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар